Бухоро вилоятида бир гуруҳ аёллар уйларини қурилаётган газ қувурига улашни талаб қилиб, йўлни тўсиб қўйишди

Фото с сайта Daryo.uz

Бухоро вилоятининг Жондор туманида бир гуруҳ аёллар йўлни тўсган. Уларнинг қишлоғи яқинида магистрал газ қувури қурилмоқда, улар эса  суюлтирилган газли баллонлардан фойдаланишга мажбур бўлмоқда, дея хабар беради “Podrobno.uz”.

Яқинда ижтимоий тармоқларда воқеа акс этган видео тарқалди. Маҳаллий ҳокимлик унинг ҳақиқийлигини тасдиқлаб, 4 декабрь куни Жондор туманидаги Ромиш ва Оқтепа маҳаллалари аҳолиси Газли-Когон юқори босимли газ қувури қурилишида олиб борилаётган ишлар муносабати билан йўлда тўпланганини таъкидлади. Улар уйларини қурилаётган газ қувурига улашни талаб қилишгшан.

Ҳокимлик маълумотларига кўра, 2016-йилдан буён суюлтирилган газ баллонларда келтирилиб келинаётгани боис мазкур маҳаллалар аҳолисини табиий газ билан таъминлашда муаммо йўқ. Шунингдек, маҳаллаларга қўшимча равишда учта янги трансформатор ўрнатилди, натижада электр таъминотида узилишлар кузатилмади.

“Ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган мазкур маҳаллаларда газ ва электр қуввати йўқлиги ҳақидаги айбловлар мутлақо асоссиз”, — дейилади ҳокимлик хабарида.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.