Бухорода 16 та дарахт ноқонуний кесилган, прокуратура текшириш ишларини олиб бормоқда

Фото: Daryo

Бухоро вилоятидаги қурилиш ташкилотига қарашли ҳудудда 4 та дарахт ва 12 та туп ноқонуний равишда кесилган. Бу ҳақда «Дарё» таҳририятга мурожаат қилган бир гуруҳ фуқароларга таянган ҳолда ёзади.

Мурожаатда айтилишича, Бухоро шаҳри Алпомиш кўчаси бўйида жойлашган Bukhara Golden House МЧЖга қарашли ер участкасида дарахтлар ноқонуний равишда кесилган.

Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан берилган маълумотларга кўра, бу дарахтлар фуқаро O.K. томонидан ноқонуний кесилган.

“Оқибатда ўсимликларга 266 миллион 400 минг сўмлик зарар етказилган. “Бухоро шаҳар прокуратурасига фуқаро O.K.ни жиноий жавобгарликка тортиш юзасидан хат юборилди”, — дейилади агентлик хабарида.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширувлар ўтказилмоқда.

Оммавий ахборот воситаларига мурожаат қилган фуқароларнинг айтишича, дарахтлар қурилишни бошлаш учун махсус кесилган бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, дарахтларни кесишга мораторий 2024 йилгача узайтирилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.