Бухорода фуқаро 16 та дарахт ва бутани ноқонуний кесгани учун жаримага тортилди

Фото: t.me/Buxoro_Eco

Февраль ойида Бухоро шаҳридаги кўп қаватли уй қурилиши режалаштирилган ҳудудда фуқаро K.K. томонидан 16 туп турли дарахт ва буталар кесилган. Мазкур иш бўйича материаллар шаҳар прокуратурасига ўтказилди.

Бухоро вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси хабарига кўра, дастлабки тергов ишлари якунланган. Ўсимликлар дунёсига етказилган зарар миқдори 259 миллион сўмни ташкил этган.

Фуқаро K.K.гa нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми (Дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ёш ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, илдизи билан қўпориш, шикастлаш, нобуд қилиш ёки кўчириб ўтказиш) билан маъмурий баённома тузилди ҳамда 1 миллион 350 минг сўм миқдорида жарима белгиланди. Ҳужжатлар кўриб чиқиш учун судга юборилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.