Бухорода фуқарога нисбатан “оилада зўравонлик” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди

Бухоро вилояти Шофиркон туманида эркак 22 йилдан буён бирга яшаб келаётган рафиқасини уриб, қовурғалари ва бурнини синдирган. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди, деб ёзади Daryo нашри.
Аёл даволанаётган шифохона бўлим бошлиғининг билдиришича, аёл 30 апрель куни олиб келинган. Келган вақтида ташхиси: бош мия ёпиқ шикастланиши, бош мия чайқалиши, чап қовурға 7-8-қовурғаларининг синиши, бурун суякларининг ёпиқ синиши деб белгиланган. Ҳозирда аҳволи оғир.
Жабрланувчи аёл ҳодиса содир бўлган кундаги воқеани айтиб берди. Унинг таъкидлашича, бу илк бор бўлиши эмас. Унинг сўзларига кўра, эри уйига маст ҳолатда келган ва уни калтаклаган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 126-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.
Шарҳлар