Бухорода кўришда нуқсони бўлган болалар учун янги мактаб-интернат биноси қурилди

Бухоро шаҳрида кўришда нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган «Нурли маскан» мактаб-интернатининг янги замонавий биноси қуриб, фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар беряпти.

«Муассасанинг аввалги биноси 160 ўринга мўлжалланган, янги бино эса 324 нафар ўқувчини қамраб олиш имконига эга», – дейилади хабарда.

Янги бино тўлиқ замонавий жиҳозлар билан таъминланган бўлиб, коррекцион фанлар учун алоҳида хоналар ташкил этилган, кутубхонада ўқувчилар аудио китобларни эшитиши учун замонавий компьютерлар ўрнатилган.

Айни дамда муассасада 287 нафар кўришида нуқсони бўлган ўқувчи таълим олмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.