Бухорода таниқли сураткаш Шавкат Болтаев вафот этди

Источник: Фото со страницы фотографа в Facebook

Бухорода таниқли ҳужжатли-фотограф Шавкат Болтаев вафот этди. Бу ҳақда Facebookдаги «Бухоро» гуруҳида хабар берилди, деб ёзади “Фергана” нашри.

Охирги ойларда Шавкат Болтаев кимё терапиясидан ўтаётганди. Ўдим сабаби ҳақида маълум қилинмаган.

1957 йил 20 январда Бухорода туғилган.

«Мен 6 синфга қадар бу касб ҳақида ҳеч қандай тасаввурга эга бўлмасам-да, фақат сўзнинг гўзал янграши туфайли муҳандис бўлишни хоҳлардим. Кунларнинг бирида бир дўстим мени уйига таклиф қилди ва менга қандай суратга тушишни, қандай қилиб уларни чиқаришни кўрсатди. Менга бу жараён шу қадар ёқдики, натижада ушбу касбга ошиқ бўлиб қолдим», — деганди Шавкат Болтаев «Бухоро» сайтига берган интервьюсида.

У мусиқа мактабини, сўнгра Бухоро давлат университетининг тарих факультетини тамомлаган. Болтаев 1985 йилда ўзининг фотостудиясини очади.

У пайтлар ҳаваскор фотостудиянгиз бўлса, давлат томонидан фотоаппаратлар, плёнкалар бериларди. Биз беш, ўн дақиқалик қисқа метражли фильмларни суратга олишни бошладик, уларни Москва, Ленинграддаги фестивалларга жўнатдик. Шундай қилиб, менинг қизғин ижодий фаолиятим бошланди», — дея Болтаевнинг сўзларидан иқтибос келтиради Аdamdar.ca.

Болтаев 1998 йилдан «Бухоро яҳудийлари ҳаёти» (бошқа номи «XXI аср. Бухоро бухоро яҳудийларисиз») лойиҳасида иштирок этган. Сўнгги йилларда у лўлиларининг ҳаётини кўп суратга олди. Турли мамлакатлардан келган одамлар иштирокида маҳорат дарсларини ўтказди. Шавкат Болтаев кўплаб халқаро фототанловлар ва фестивалларнинг иштирокчиси ва ҳакамлар ҳайъати аъзоси бўлган.

«Ўзбекистонда мен бахтли одамман, чунки ўз галереясига эга ягона фотографман. Бухоро фотография мактабини яратдим», — деганди Шавкат Болтаев.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.