Бухорода уч нафар эркак 13 ёшли қизни зўрлашда гумон қилинмоқда

Источник: rawpixel.com

Аввалроқ, маҳаллий нашрлардан бирида Бухорода 13 ёшли қиз чўлда 4 нафар эркак томонидан зўрлангани ҳақида хабар тарқалганди.

Хабарда маълум қилинишича, қиз онаси вафот этгани сабабли акасининг оиласи билан бирга яшаган. Қизнинг янгаси уни бегона эркаклар билан жинсий алоқа қилишга мажбур қилиб келган.

Эркаклар қизнинг қаршилигига қарамай, унга нисбатан куч ишлатишиб, жинсий зўравонлик қилишган. Янга қизни 4 нафар эркак қўлига топширган. Эркаклар қизни чўлдаги кулбалардан бирига мажбурлаб, олиб боришган. Ҳайдовчидан ташқари, уч нафар эркак 13 ёшли қизни навбатма-навбат зўрлаган.

Айни пайтда зўравонлик қилганликда гумонланаётган уч шахс ҳамда ҳайдовчи ушланиб, қамоққа сақланмоқда. Яна бу ишга дахлдорлар бор-йўқлиги тажрибали терговчи томонидан аниқланмоқда.

Ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ИИБ Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 118-моддаси (Номусга тегиш), 4-қисми (ўн тўрт ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш, ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Қизнинг акасининг хотини қизни эркакларга таклиф қилгани ҳақида маълумотлар борлигига қарамай, унга нисбатан ҳозирча  “қўшмачилик” қилгани учун жиноий иш қўзғатилмаган. Умид қиламизки, тергов бу масалага ойдинлик киритади”, деб ёзади зўравонликка қарши “Не молчи” лойиҳаси.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.