Бухорода қулаган қалъа деворини таъмирлашга 1 млрд сўм ажратилди

Источник: Управление культурного наследия Бухарской области

Ўтган ҳафта давомида Бухоро шаҳрида кузатилган муттасил ёғингарчилик оқибатида жорий йилнинг 11 март куни кечки пайт  Талипоч қалъа дарвозаси ёнидаги деворнинг бир қисми кулаб тушган эди. Уни таъмирлаш ишларига 1 млрд сўм ажратилди, дея хабар беради Маданий мерос агентлиги.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан жорий йилнинг март ойида тасдиқланган “2022 йил давомида асрашга доир ишлар амалга ошириладиган моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг Манзилли рўйхати”га асосан мазкур объектни таъмирлаш-тиклаш ишлари Маданий мерос объектлари реставрацияси дирекцияси томонидан амалга оширилади.

Ҳозирда масъул соҳа мутасаддилари ва мутахассислар томонидан ушбу объектнинг лойиҳа олди ишлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.