Бухородаги таълим маркази биносида портлаш содир бўлди

Источник: соцсети

Бухоро шаҳрининг Мустақиллик кўчасида 4 январь куни тахминан соат 00:52 да таълим маркази сифатида фойдаланилаётган бинонинг ертўласида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар беради.

Портлаш ром ва эшикларга, шунингдек, 70 кв. м пластик шифт қопламасига зарар етказган. Бинонинг ташқарисида фасад қопламасининг қисмлари қулаб тушган. Суратда бино ойнаси синганлиги ҳам кўриниб турибди.

Қурбонлар йўқ. Портлаш сабаблари аниқланмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.