Буюк Британия Уйғониш оролига табиий муҳофаза қилинадиган зона мақомини бериш учун 500 минг доллар ажратмоқ

Источник: https://www.britannica.com/

Буюк Британия ҳукумати Атроф-муҳит, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Darwin Initiative» махсус грантлар дастури доирасида “Уйғониш ороли: тадбиркорлик, табиатни асраш ва Орол денгизи атрофини ривожлантириш” (Resurrection Island: enterprise, conservation and development around the Aral Sea) лойиҳасига  500 минг доллардан ортиқ маблағ ажратишга қарор қилди. Бу ҳақда “Дунё” нашри хабар беради.

Ушбу дастур ривожланаётган мамлакатларда биохилмахилликни сақлаш ва  камбағалликни қисқартириш бўйича лойиҳаларини амалга оширишга йўналтирилган. Ўзбекистон элчихонаси иштирокида олинган грант бенефициарлари сифатида Кент университети ҳузуридаги Даррелл номидаги Табиат ва экологияни муҳофаза қилиш институти, Сайғоқларни асраш бўйича Халқаро альянс ҳамда Ўзбекистон Фанлар академиясининг Зоология институти ва Давлат экология қўмитаси чиқмоқда.

Мазкур уч йиллик лойиҳа Орол денгизидаги Уйғониш оролига ва унга туташ ҳудудга табиий муҳофаза қилинадиган зона мақомини беришга йўналтирилган қатор чора-тадбирларни кўзда тутади.

«Бу оролдаги ноёб биохилмахилликни, хусусан, йўқолиб кетиш хавфи остидаги сайғоқларни асрашга ёрдам беради. Бир вақтнинг ўзида маҳаллий аҳолини янги барқарор даромад манбалари билан, шу жумладан теризмни ривожлантириш йўли билан таъминлаш бўйича лойиҳалар амалга оширилади», – дейилади хабарда.

Лойиҳа раҳбари, Кент университетининг профессори Жозеф Буллнинг сўзларига кўра, ушбу янги ташаббус Оролбўйини уйғониш рамзига айлантириш учун ҳудуднинг иқтисодий ва экологик салоҳиятини ҳукумат, бизнес, хорижий шериклар ва маҳаллий аҳолининг кучларини бирлаштириш йўли билан очиб беришни мақсад қилган.

Ўзбекистонда сайғоқларни сақлаш бўйича альянс раҳбари Елена Бикованинг фикрича, лойиҳа Ўзбекистонда қолган охирги сайғоқлар популяциясини ҳамда йўқолиб кетаётган бошқа турларни  асрашда реал босқчима-босқич ўзгаришларга олиб келади. Шунингдек, у биохилмахилликни асраш ва маҳаллий мутахассисларнинг салоҳиятини ошириш соҳасидаги халқаро илғор тажрибани ўрганиш учун муҳим аҳамиятга эга бўлади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.