Буюк Британия ҳукумати Гулнора Каримовага тегишли кўчмас мулкни мусодара қилди
Ўта йирик миқдордаги фирибгарликларга қарши курашиш бюроси (SFO) Буюк Британиядаги Гулнора Каримовага тегишли учта ҳашаматли мулкнинг мусодара қилинишини эълон қилди. Бу ҳақда назорат органи баёнотида айтилади.
Гап Лондоннинг нуфузли Белгравиа ҳудудидаги иккита квартира ва Суррей графлигидаги катта уй ҳақида кетмоқда, уларнинг нархи 20 миллион фунт стерлингга баҳоланмоқда. SFO таъкидлашича, Каримова 2004-2012 йилларда телекоммуникация компанияларидан Ўзбекистон бозорига киришда ёрдам бериш эвазига юзлаб миллион доллар пора олган.
SFO 2018 йил октябрь ойида Каримованинг Буюк Британиядаги активларини, жумладан, кўриб чиқилаётган учта мулкни ҳибсга олиш тўғрисида даъво қўзғатган, Буюк Британия Олий суди эса уни 8 августда қаноатлантирди.
Каримова билан боғлиқ активларнинг умумий миқдори қарийб 1,4 миллиард долларга баҳоланмоқда, Ўзбекистон ҳукумати уларнинг бир қисмини қайтаришга ҳаракат қилмоқда.
Гулнора Каримова 2019 йилнинг баҳоридан буён жиноий гуруҳ ташкил этиш, фирибгарлик, давлат мулкини ўзлаштириш ва бошқа жиноятлар бўйича 13 йилу 4 ойга озодликдан маҳрум этилган эди. Ҳозир у жазони Тошкент вилоятидаги 21-колонияда ўтамоқда.
Шарҳлар