Ўзбекистон Бурунди билан дипломатик муносабатлар ўрнатди

Foto: Tashqi ishlar vazirligi

Бурунди Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 152-давлат бўлди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов маълум қилди.

“Ҳамкасбим, ташқи ишлар ва тараққиёт ҳамкорлик вазири Алберт Шингиро жаноблари билан биргаликда БМТ бош қароргоҳида тегишли қўшма коммюникени имзоладик. Ушбу ҳужжат мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик салоҳиятини юзага чиқаришда пойдевор бўлиб хизмат қилади”, — дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.