Бухорода 6 йил муқаддам содир этилган мудҳиш қотиллик жинояти фош этилди

казахстан узбекистанец жена ревность
Фото: rossaprimavera.ru

2018 йилнинг 24 апрель куни соат 01:15 ларда Бухоро шаҳар ИИО ФМБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, шаҳарнинг Турди Фароғий кўчасида жойлашган хонадонлардан бирида ёнғин юз берган, ёнғин бартараф қилинганида, хонадон меҳмонхонасидан, шу уйда яшаган фуқаронинг жасади танасининг турли жойларида жами 18 та санчилган-кесилган жароҳатлар билан аниқланган. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати ёзмоқда.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 97-моддаси 2-қисми “ж” банди, 173-моддаси 2-қисми “Б,в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

«Ўша вақтда прокуратура ва ички ишлар органлари ходимларидан иборат таркибда тергов тезкор гуруҳ шакллантирилиб, бир қатор тезкор техник, суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилган бўлсада жиноятни фош этиш бўйича аниқ натижаларга эришилмаган», – дейилади хабарда.

Жорий йил бошидан вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг алоҳида фармойиши асосида ўтган йилларда содир этилиб, фош этилмасдан қолаётган жиноят ишлари бўйича тезкор суриштирув тадбирларни тиклаш ва фош этиш бўйича алоҳида чора тадбирлар белгиланди.

Ана шу жиноят ишлари орасида юқорида келтирилган мудҳиш қотиллик жинояти ҳам мавжуд бўлиб, мазкур жиноят иши бўйича ҳам вилоят Ички ишлар бошқармаси Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-техник ва суриштирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни содир қилган шахс аниқланди.

Айбланувчининг кўрсатмаларини воқеа жойида текшириш тергов ҳаракати ҳамда гувоҳларнинг кўрсатмаларига асосан жиноят содир қилганликда гумон қилинган шахснинг айби тўлиқ исботланиб, жиноят иши юзасидан тўпланган ҳужжатлар жазонинг муқаррарлигини таъминлаш учун Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судига юборилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.