Ўзбекистонликлар чанг бўрони ҳақида хабардор қилинади

Фото: Kun.uz

1 мартдан Ўзбекистонда Президент фармони билан аҳолини чанг бўрони ҳақида огоҳлантириш бошланади.

Шунингдек, чанг бўрони бўлганда ва ҳавода майда дисперс заррачалар нормадан юқори бўлса аҳолини огоҳлантириш, юрак-қон томир ва нафас йўллари касалликларига чалинган, соғлиғи ҳавонинг ифлосланишига таъсирчан фуқароларни профилактик чоралар тўғрисида доимий хабардор қилиш йўлга қўйилади.

Ўлчами 500 метр квадрат ва ундан ортиқ қурилиш майдонларида, унга кириб-чиқиш йўлларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этиш бўйича мажбурий талаблар қўйилиши белгиланди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.