Қашқадарёда вилоят тиббиёт марказига чақалоқ ташлаб кетилди

младенец
Фото: кадры

21 март куни Қарши шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази травматология бўлими биносининг иккинчи қаватга кўтарилиш зинасининг тагига чақалоқ номаълум шахс томонидан ташлаб кетилган.

Ҳодиса содир бўлган жой тергов-тезкор гуруҳи томонидан кўздан кечирилган.

Чақалоқ тиббий кўрикдан ўтказилганда туғилганига йигирма кун бўлган, умумий аҳволи қониқарли, танасида тан жароҳати белгилари аниқланмаган.

Ҳозирги кунда чақалоқ соғлом ваКитоб туманида жойлашган вилоят болалар уйига жойлаштирилган.

Ҳолат юзасидан ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.