Хорижга ишга юборишини ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Самарқанд тумани прокуратураси ҳамда ДХХнинг туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар У.Р., З.М. ва А.С. фуқаро Ҳ.Ш.ни 18 000 АҚШ доллари эвазига Исроил давлатига ишга юборишни ваъда қилиб, шундан 2 000 АҚШ долларини олган вақтларда далиллар билан ушланган.
«Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса фуқаро А.К. 4 нафар фуқарони Туркия давлати орқали Никарагуа давлатига ишга юборишини ваъда қилиб, жами 35 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган», – дейилади хабарда.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Шарҳлар