“Чиқинди учун тўламасангиз, қоронғида ўтирасиз ” – Ўзбекистон Энергетика вазирлигининг матбуот котиби
2024 йил 1 июндан Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида чиқиндиларни йиғиш бўйича хизматлардан олти ойлик қарздорлик учун электр энергияси тўлови бўйича чекловлар жорий этилади.
2025 йил 1 январдан Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида коммунал хизматлар учун 1 ойлик қарздорликка электр энергияси тўловига чекловлар жорий этилади.
Бу Ўзбекистон Президентининг 2024 йил 4 январда имзоланган «Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5-сонли фармонининг 4-бандида кўрсатилган.
“Оддий сўз билан айтганда, агар чиқинди учун пул тўламасангиз, қоронғида ўтирасиз”, — дея изоҳ беради Ўзбекистон Энергетика вазирлигининг матбуот котиби.
Шарҳлар