Чилонзордаги хонадондан 658,6 млн сўмлик пиротехника воситалари топилган

Foto: departament

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг хабарига кўра, масъуллар иштирокида пиротехника буюмларининг муомалага киритилишининг олдини олиш мақсадида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирида Чилонзор тумани, “Бешқўрғон” МФЙ ҳудудида яшовчи M.K.ning (муқаддам судланган) хонадонидан янги йил байрами арафасида сотиш мақсадида олиб келинган умумий баҳоси 658,6 млн сўмлик хорижда ишлаб чиқарилган 4 440 дона “Cреативе Cолор Смоке” номли ҳамда 20 127 дона номи ёзилмаган пиротехника буюмлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 250-1-моддаси (пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.