Чирчиқдаги заводда содир бўлган портлаш оқибатида икки киши жароҳатланди
«Ўзкимёсаноат» компанияси сешанба тонггида Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳридаги «Maxam Chirchiq» заводида юз берган портлаш оқибатида ишчи ходимлар ва корхонанинг бошқа ишлаб чиқариш майдонлари ҳамда аҳоли яшаш пунктларига зарар етмаганини маълум қилди, деб ёзади “Газета” нашри.
«Шу билан бирга атроф-муҳитга зарарли газлар тарқалмаган. Бу бойича барча хавфсизлик чоралари оз вақтида кўрилган», — дейилади хабарда.
Портлаш тахминан сешанба куни тахминан соат 8:30 ларда содир бўлди. Компаниянинг аниқлик киритишича, «қисқа портлаш» Аммиак-1 ишлаб чиқариш цехиданинг синтез бўлинмасида юзага келган. Натижада сехнинг синтез калоннасида ёнғин келиб чиққан (аввалроқ Тошкент вилояти ҳокимлиги ёнғин оқибатида портлаш бўлганини таъкидлаганди).
Воқеа жойига бош вазир ўринбосари — энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов бошчилигидаги комиссия аъзолари зудлик билан етиб борди. Ҳозирда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда, дейилади хабарда.
Тошкент вилояти ҳокимлиги қўшимча қилишича, айни пайтда «Maxam Chirchiq» АЖда вужудга келган ёнғин тўлиқ бартараф этилди. Ҳолат туфайли заводнинг 2 нафар ходими жароҳатланган. Улар айни пайтда Чирчиқ шаҳридаги шифохонада муолажа олишмоқда.
Айни пайтда ёнғинни бартараф этиш ишлари давом этмоқда.
Шарҳлар