Чирчиқлик болалар йўлни таъмирлаш чақириғи билан пикетга чиқди

Фото: sarpa

Ижтимоий тармоқларда Чирчиқ шаҳар «Мурувват» маҳалласи фуқароларининг йўлларнинг таъмирталаблиги борасидаги мурожаат юзасидан Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги расмий муносабат билдирди.

«Ушбу мурожаат ишчи гуруҳ томонидан ўрганилиб, «Мурувват» маҳалласининг ички кўчаларида дастур бўйича йўл таъмирлаш ишлари амалга оширилишини маълум қиламиз», – дейилади хабарда.

Шуни таъкидлаш жоизки, ушбу муаммо бўйича шу кунга қадар шаҳар ҳокимлигига мурожаат этилмаган. Ҳолат бўйича қўшимча маълумотлар берилади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.