Чорсу бозоридаги барча гумбазлар маданий мерос рўйхатига киритилади

Источник: Anhor.uz

Чорсу бозоридаги барча гумбазлар ўз жойида қолдирилиб, маданий мерос рўйхатига киритилади. Айни пайтда Чорсу бозоридаги еттита гумбазнинг ҳеч бири ҳозирча маданий мерос рўйхатига киритилмаган. Бироқ, бу ҳолат яқин келажакда тузатилади ва нафақат бозор, балки атрофдаги тарихий бинолар ҳам давлат ҳимоясига олинади. Барча тафсилотларни аниқлаштириш учун ушбу ҳудудда археологик тадқиқотларни ўтказиш режалаштирилган, деб ёзади Batafsil.uz.

Бундан ташқари, Агентликнинг билдиришича, дастлабки реконструкция лойиҳаси рад этилиб, мутахассислар ўз тавсияларини беришган. Шу асосда маданий меросни сақлаб қолишнинг барча жиҳатлари, шу жумладан барча гумбазларни ҳисобга олган ҳолда бозорни реконструкция қилишнинг бошқа лойиҳаси тайёрланган.

Бир неча кун олдин машҳур гумбазлардан бирининг йўқолиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотлар пайдо бўлган. Tashkent_modernism ҳамжамияти бу ерда қурилаётган Chorsu Gold Center савдо марказининг фотосуратларини Instagramда жойлаштирган. Расмларга қараганда, учинчи гумбаз учун жой ажратилмаган.

Қурилиш жойидаги ишчилар Anhor.uz мухбирига баннерда кўрсатилган иншоот қурилишини тасдиқлади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.