Чуст тумани ҳокимининг ёрдамчиси пора олаётганда ушланди

Источник: Департамент по борьбе с экономическими преступлениями

Чуст туманида фуқарога фермер хўжалиги ер майдонини олиб бермоқчи бўлган ҳоким ёрдамчиси ва унинг шериклари ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар беради.

Наманганда Чуст тумани ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси Ф.А.б “R.N.” фермер хўжалиги раҳбари Р.А. ва бошқалар хўжаликнинг “Какликқўрғон” МФЙ ҳудудидаги 5,3 гектар ер майдонини $15 минг эвазига Н.га боғдорчилик ташкил этиш учун ажратиб беришни ваъда қилган.

У олдиндан $1,5 минг ва 5,6 млн сўмни фуқаролар И.И. ва К.Р. орқали олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.