COVID-19 га ижобий тести бўлган автомобилда юрувчи хорижий фуқаролар Ўзбекистонга қўйилмайди

Источник: УзА

Ўзбекистон чегарасидан автойўл орқали кириб келаётганлар чет элликларда COVID-19 аниқланса республика ҳудудига киритилмайди. Бу ҳақда Коронавирусга қарши курашиш штабининг аъзоси Ботир Қурбонов АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди, деб ёзади “Спутник” нашри.

«Ўзбекистоннинг автойўл чегараларида экспресс-тест таҳлилида ижобий натижа қайд этиладиган тақдирда, чет эл фуқаролари, Ўзбекистонда доимий яшашга рухсатномаси бўлмаган шахслар Республика ҳудудига киритилмайди», — деди у.

Қурбоновнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган ва Ўзбекистон Республикасида доимий истиқомат қилаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар бундан мустасно.

«Коронавирус инфекцияси аниқланган тақдирда, улар касалланиш даражасига қараб махсус касалхоналарга ёки уйда даволанишга йўналтирилади», — дея қўшимча қилди тезкор штаб вакили.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.