Божхона ходими ва фуқаро жанжаллашаётгани акс этган видео тарқалмоқда
Тармоқларда давлат хизматчилари ва фуқаролар ўртасида тортишувлар акс этаётган видео ва фототасвирлар тарқалиши ортиб бормоқда. Қатор ҳолатларда муносабатлар билдириляпти, жамоатчилик назорати фаоллиги ортмоқда ва давлат хизматчиларига нисбатан хизмат текширувлари ҳам ўтказилмоқда. Яна бир ҳолатни ҳуқуқшунос ва блогер Зафарбек Солижонов ўзининг телеграмдаги каналида жойлаштирган ва қуйидагича пост қолдирган.
«Обуначим видео ташлабди. Божхонадаги оддий бир иш куни экан. Турли ҳарактердаги инсонлар ҳар дақиқада божхона пунктларида ҳаракатланади. Уларнинг ҳар бири билан алоҳида муомала қилиш керак бўлади. Тижорат учун мўлжалланган барча товарларга бож тўлаш талаби қонун билан мустаҳкамлаб қўйилган. Божхона ҳарбийлари қонун талабини бажаради холос. Қайсидир қонунни ўзгартиришни ана депутатларингиздан сўранг. Божхоначилар қонун талабини бажаради. Бажармаса, ўзлари жавобгарликка тортилади. Оиласи бор. Улар ҳам ватандошларимиз. Халқ хизматкори экан деб видеодагидек муомала қилиб ташламанглар. Ҳақ бўлсангиз, тегишли ташкилотларга мурожаат қилинглар», – дейилади Зафарбек Солижонов постида.
Аввалроқ, Андижон вилоятидаги «Дўстлик» чегара божхона постида содир бўлган шундай ҳолат хақида ёзгандик.
Шарҳлар