Дарғом каналига 1 тонна нефть маҳсулотлари оқизилгани аниқланди

Источник: Госкомэкологии

Давлат экология қўмитаси Самарқанд туманидаги корхона «Дарғом» каналига 1 тонна нефть маҳсулотларини оқизиб юборганини аниқлади. Бу ҳақдаги видео аввалроқ ижтимоий тармоқларда тарқалганди, деб ёзади «Газета.uz».

Мазкур ҳолат Давлат экология қўмитасининг ишчи гуруҳи томонидан тезкорлик билан ўрганилди. Натижада Самарқанд туманининг Андижон МФЙда жойлашган «NURSHOD UNIVERSAL SAVDO» МЧЖга қарашли суюлтирилган газ сақлаш омборидаги нефть маҳсулотлари (печ ёқилғиси) сақлаш сиғимидан оқиб кетгани маълум бўлди. Бунинг оқибатида 1 тонна нефть маҳсулотлари жой рельефига тўпланган ва полиэтилен труба ёрдамида «Дарғом» каналига оқизилиб, сув ва жой рельефи ифлослантирилган.

Давлат экология қўмитаси Самарқанд туманидаги корхона «Дарғом» каналига 1 тонна нефть маҳсулотларини оқизиб юборганини аниқлади. Бу ҳақдаги видео аввалроқ ижтимоий тармоқларда тарқалганди, деб ёзади «Газета.uz».

Корхона ҳудудига тўкилган нефть маҳсулотлари билан ифлослантирилган ер майдони ўлчанганда 86,4 метр/куб экани маълум бўлди.

Корхонанинг хавфлилик даражаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги 541-сонли қарорига асосан 1-тоифага мансуб эканлиги ва корхона экологик норматив ҳужжатларсиз фаолият олиб борганлиги аниқланди.

Аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 65-моддаси 4-қисми (қишлоқ хўжалиги ва бошқа ерларни яроқсиз ҳолга тушириш, уларни ишлаб чиқариш чиқитлари ва бошқа чиқиндилар, кимёвий ва радиоактив моддалар ҳамда оқова сувлар билан ифлослантириш) билан маъмурий жарима қўлланилган.

Корхона фаолиятини тўхтатиш ва атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун ҳисобланган компенсация тўловини ундириш юзасидан иқтисодий судга киритиш учун даъво аризаси тайёрланаётгани маълум қилинган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.