Давлат Думаси депутати Марказий Осиё давлатлари билан визасиз режимни бекор қилишни таклиф қилди

Миронов, Сергей
Фото: Liga.net

Сергей Мироновнинг фикрича, Марказий Осиё давлатлари билан виза режимининг жорий этилиши Россия Федерацияси ва унинг жанубий қўшнилари ўртасида миллий хавфсизлик ва ҳақиқий ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Бу ҳақда партия сайтида айтилган.

Миронов, шунингдек, унинг таклифини Марказий Осиё мамлакатларига нисбатан ғайридўстона ишора сифатида баҳоланмаслигини таъкидлади.

“Визасиз сафарнинг бекор қилиниши бутун Евроосиё маконида хавфсизлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган қадамдир”, – деган Сергей Миронов.

Депутат Мироновнинг фикрича, бундай чора-тадбирларнинг қабул қилиниши чегарада тартибни тиклаш, миграцияни тартибга солиш ва террорчилик ҳужумларига қарши туриш имконини беради.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.