Давлат экология қўмитаси раҳбарнинг тўртта хизмат автомобилидан фойдаланиши ҳақидаги хабарни рад этди

Нарзулло Обломуров. Источник: пресс-служба Законодательной палаты

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раҳбари Нарзулла Обломуродов тўртта хизмат машинасидан фойдаланиши ҳақидаги хабарларни рад этди. Бу ҳақда “Газета” нашри ёзади.

Аввалроқ, “Рост24” нашри ўзининг ишончли манбасига таяниб, қўмита раҳбари «Mercedes», «Тoyota 200», «E-bora» ва «Volkswagen ID-6» автомобиллари хизмат қилиши ҳақида хабар берганди. “Бу пайтда эса худди шу тизимда фаолият юритаётган қўмитанинг вилоят бўлимлари ходимлари эса муаммоли жойларни чиқиб ўрганишга ҳам маошлари етмайди. Қўмитанинг вилоят бўлимлари танг аҳволда қолмоқда. Яъни, қўмита раиси Н. Обломуродов энг сўнгги русумдаги электрокарларда юрган бир вақтда Экология қўмитасининг ҳудудий бўлимларида ходимлар 1,5 млн. – 2 млн. сўм ойликка қаноат қилмоқда”, – дейилганди хабарда.

Давлат экология қўмитаси буни «асоссиз хабарлар» дея қайд этди ва қўмита раҳбарияти хизмат автомашиналаридан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартиб-қоидаларга асосан фойдаланиб келаётганини маълум қилди. Қўмита раисига 1 та „Мерседес“ автотранспорт воситаси бириктирилган.

«Шунингдек, зарур ҳолларда хизмат вазифасини ўташ давомида олис ва чекка ҳудудларга хизмат сафари вақтида ёқилғи харажатларини тежаш мақсадида техник кўмак маблағлари ҳисобидан харид қилинган навбатчи электромобиль ишлатилиши мумкин», — дейилади қўмита хабарида.

Қўшимча қилишинича, шу йилнинг ўтган даврида қўмитанинг барча ҳудудий бўлинмалари, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Навоий вилоятларининг олис ва чекка ҳудудларида жойлашган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг моддий-техник базасини яхшилаш мақсадида 40 дан ортиқ автотранспорт воситалари («Нива», электромобиль, «Дамас») хорижий ҳамкорларнинг техник кўмак маблағлари ҳисобидан харид қилинган. Ушбу автотранспорт воситалари хариди учун бюджет маблағлари умуман сарф қилинмагани айтилмоқда.

Қўмитанинг «Газете.uz» нашрига айтишича, раис иккита хизмат автомобилидан фойдаланади — Mercedes-Benz E 450 ва зарурат бўлганида Volkswagen ID.6.

Очиқ маълумотлар порталидаги ахборотга кўра, июль ойи ўртаси ҳолати бўйича Давлат экология қўмитаси марказий аппаратининг ихтиёрида 15 та автомобиль мавжуд:

  • Мercedes Benz E450 (2019 йилда ишлаб чиқарилган) — раисга бириктирилган;
  • Toyota Prado (2016) — раиснинг биринчи ўринбосарига бириктирилган;
  • иккита Chevrolet Captiva (2017 ва 2018) — ўринбосарларга бириктирилган;
  • Chevrolet Cobalt (2015) — раис маслаҳатчисига бириктирилган;
  • Volkswagen E-BORA (2020) электромобили — раис маслаҳатчисига бириктирилган;
  • Volkswaken E-BORA (2020) электромобили — навбатчига бириктирилган;
  • Volkswaken E-Lavida (2021) электромобили — матбуот котибига бириктирилган;
  • ва бошқалар.

В перечне не указан Рўйхатда қўмита хабарида тилга олинган Volkswagen ID.6 кўрсатилмаган.

Мавзу бўйича ўқинг:

Амалдорларни қандай қилиб қимматбаҳо машиналардан арзонроқ машиналарга ўтказиш мумкин: сиёсат таҳлили

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.