Давлат органларига 2023 йил 1 мартгача суюлтирилган газ билан ишлайдиган автомобиллардан фойдаланиш тақиқланди
2023 йилнинг 1 мартигача давлат идораларига суюлтирилган газ билан ишлайдиган автомобиллардан фойдаланиш тақиқланди, уларни бензинга ўтказиш режалаштирилмоқда. Ўзбекистон ҳукумати мамлакатдаги кескин совуқ ва қор ёғишидан кейин юзага келган энергия ресурслари танқислиги сабабли суюлтирилган газ экспортини бутунлай тақиқлади, деб ёзади “Медиазона” Kun.uz нашрига таянган ҳолда.
Газ экспортини тақиқлашдан ташқари, вазиятни барқарорлаштириш учун ҳукумат бензин ва дизель ёқилғисини ишлаб чиқариш учун хомашё импортини ошириш; аҳолига газ етказиб берилишини таъминлаш; насос станцияларига электр энергияси етказиб бериш бўйича чекловларни йил охиригача узайтириш; биржада воситачи компанияларнинг бензин савдоси билан шуғулланишига йўл қўймаслик ва биржада сотиладиган бензин ҳажмини оширишга қарор қилди.
Ўзбекистон ҳудудларида 6 декабрь куни бошланган кескин совуқ ва кучли қордан сўнг газ таъминотида муаммолар юзага келганди. Шу сабабдан мамлакатда газ ва электр энергияси истеъмоли кескин ошган, чунки ўзбекистонликлар уйларни иситиш учун кўпроқ ресурсларни сарфлай бошлаган.
Шарҳлар