Давлатлараро комиссия январдаги блэкаутга Ўзбекистон томондаги ўчирилишлар сабабчи бўлган

Источник: unsplash.com

Марказий Осиё, хусусан Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон энергия тизимларининг тизим операторлари вакилларидан иборат “Энергия” мувофиқлаштирувчи диспетчерлик марказининг махсус комиссияси 2022 йил 25 январда содир бўлган аварияни текширишни якунлади. Бу ҳақда Қозоғистоннинг KEGOC электр тармоқларини бошқариш компанияси хабарида айтилади.

Комиссия аварияга Ўзбекистон энергетика тизимидаги электр қуввати узилиши сабаб бўлганини аниқлади – шу куни соат 11:59 да (Нур-Султан вақти билан) Сирдарё ИEС ва 500 кВ “Тошкент” кичик станциясини (Ўзбекистон) боғловчи 500 кВ лик юқори кучланишли ҳаво электр узатиш линиясининг чизиқли ажратгичида қисқа туташув содир бўлган. Кейинчалик биринчи ва иккинчи 500 кВ лик шина тизимларининг дифференциал ҳимояси ҳаддан ташқари ишлаши натижасида Сирдарё ИEСда энергия ишлаб чиқариш сезиларли даражада қисқаришига, станцияга туташ электр тармоғида бир неча марта узилишларга ва Қозоғистон Ягона электр энергетика тизимининг (ЯЭТ) Шимол-Шарқ-Жануб 500 кВ транзитларига 2100 МВт қувват ташланишига олиб келган. Бу рухсат этилганидан 7 баравар юқори.

“КEГОC” АЖ электр тармоқлари ва Қозоғистон жанубидаги электр станцияларининг аварияга қарши автоматикаси тизимдаги авария ҳолатларида энергия тизимини ажратиш талабларини инобатга олган ҳолда нормал режимда ишлаган.

«Бунинг ёрдамида Қозоғистоннинг жанубий зонасидаги истеъмолчилар тўлиқ ўчишининг олдини олиш, мамлакат жанубидаги истеъмолчиларнинг қарийб 60 фоизини электр энергияси билан таъминлаш мумкин бўлди. Шу билан бирга, Ўзбекистон ва Қирғизистон энергетика тизимлари тўлиқ қувватсизлантирилди», – дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.