Декабрь ойида ҳавонинг ўртача ойлик ҳарорати иқлим нормасидан 1,5– 3 даража юқори бўлди
12-14 декабрь кунлари қисқа давом этган ярим аномал совуқлик тўлқини бутун ой ҳароратининг меъёр ёки ундан паст бўлишига олиб келмади.
Ўзгидромет маълумотларига кўра, Ўзбекистонда декабрь ойининг ўртача ойлик ҳарорати меъёрий қийматлардан 1,5-2°С га, жанубда 2,5-3°С га юқори бўлган.
Ойнинг илиқ келиши афсуски, ёғинларнинг республика бўйлаб меъёрдан анча кам ёғишига хам олиб келган. Фақат Наманган ва Тошкент вилояти айрим ҳудудларидагина меъёрга яқин ёғингарчилик кузатилган.
Қуйида Тошкент шаҳрида ой давомида суткалик максимал ва минимал ҳаво хароратининг ўзгариш гарафиги тақдим этилган.
Фотосурат: Ўзгидромет
Улашиш:
Шарҳлар