Декабрь ойида Ўзбекистон президентини Жанубий Кореяга ташриф билан кутишмоқда

Визит Шавката Мирзиёева в Республику Корея в ноябре 2017 года. Источник: president.uz

Декабрь ойида Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Жанубий Кореяга ташриф буюради. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёевнинг  янги муддатга қайта сайланиши шарафига Корея Республикаси президенти юборган хабарда сўз боради.

«Сизнинг моҳирона раҳбарлигингизда Ўзбекистон ўз тараққиёт йўлини давом эттиришига ишонаман.  Президент сифатида фаолиятингизнинг иккинчи муддати давомида Сиз билан яқин ҳамкорлик қилиш орқали мамлакатларимиз ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашимизга умид қиламан», – дейилади хабарда.

Ҳозирча ташрифнинг аниқ санаси маълум эмас.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.