Денов туманида ИИБ ходимлари томонидан калтакланган фуқаро ҳаётдан кўз юмди
10 июль куни Денов тумани Оқтом махалласида яшовчи фуқаро Юнус Хушматов туман ички ишлар бўлимига акаси Ҳасан Хушматов маст ҳолда яшаш уйида жанжал қилиб, тинчлигини бузаётгани ҳақида хабар берган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби хабар беради.
Шунга асосан, туман ИИО ФМБ профилактика инспектори ва унинг икки нафар ёрдамчиси Ҳ.Хушматовнинг хонадонига келишган ва уни автомашинага ўтказиб, туман ИИБга олиб кетишган.
Йўлда профилактика инспекторининг ёрдамчилари Ҳ.Хушматовни бир неча бор уриб тан жароҳати етказган. Оқибатда Ҳ.Хушматов 11 июль куни шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Денов туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 104 ва 206-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши доирасида 2 нафар шахс – Х.Шералиев ва Т.Фармоновга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Шарҳлар