Деновда корхонанинг 1,7 млрд сўмини талон-торож қилган шахслар ушланди

Фото: Департамент

Денов туманида “Д.” ва “Б.И.” МЧЖ бозорининг масъул шахслари 1,2 млрд сўм кредит маблағи эвазига харид қилинган “Isuzu” русумли 2 та юк автомашинасини сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали ўзларининг номига хусусийлаштириб олuшган.

Хабарга кўра, «фуқаролар ушбу автомашиналар МЖЧга хизмат кўрсатмаган бўлса-да, банк филиалидан кредит маблағи учун МЧЖнинг пуллари ҳисобидан 678 млн сўм тўлашиб, МЧЖнинг 1,7 млрд сўмини талон-торож қилган».

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегиши моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.