Деновда содир бўлган портлаш натижасида икки киши ҳалок бўлди, тўққизтаси жароҳатланди

Источник: скриншот видео/Telegram

Эрта тонгда Сурхондарё вилоятининг Денов шаҳрида кучли портлаш содир бўлиб, кейин ёнғин пайдо бўлган. Фавқулодда ҳодиса соат 03:57 да икки қаватли “Инденим” савдо марказида юз берган.  Бинонинг бир девори қулаб тушган. Соат 04:25 да ўт ўчирувчилар ёнғинни бартараф этишга муваффақ бўлган, деб ёзади “Спутник” нашри.

ФВВ бинода маиший газ портлагани ҳақида хабар беради.

Аввалроқ тўққизта жабрланувчи ҳақида хабар берилганди. Улар турли жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган.

Тўлдирилди: Қидирув-қутқарув ишлари жараёнида девор қолдиқлари тагидан бир кишининг жасади чиққан, кейинроқ эса яна бир жасад топилган.

«Қидирув-қутқарув ишлари пайтида девор қолдиқлари тагидан ҳалок бўлган кишининг жасади топилди», — дейилади ФВВ хабарида.

Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш ва ёнғин бинода газ-ҳаво аралашмаси алангаланиши натижасида юз берган.

Воқеа жойида Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов бошчилишидаги ҳукумат комиссияси ишламоқда, фавқулодда ҳодиса сабаблари тергов қилинмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.