,

«Диктатуралар абадий эмас. Диктаторлар ҳам». Борис Надеждин баёнот билан чиқди

Борис Надеждин
Фото: Vtomske

Борис Надеждин Марказий сайлов комиссиясига президентликка номзодлик учун имзоларни топширганидан сўнг баёнот берди.

“Россия ва ўзини демократик деб кўрсатаётган бошқа мамлакатлар фуқароларининг аксарияти демократик ўзгаришларга ишончни йўқотишга мойил. Мен аллақачон уларга бўлган умидни тиклашга ҳаракат қиляпман”, деб ёзади Надеждин “Диктатуралар абадий эмас. Диктаторлар ҳам” сарлавҳали постида.

Мисол тариқасида, Надеждин Филиппин диктатори Фердинанд Маркосни келтиради, у сиёсатчи айтганидек, 1986 йилда «сайловларда фирибгарликдан фойдаланиб» ҳокимиятни сақлаб қолишга ҳаракат қилган.

“Аммо [Корасон] Акинонинг номзоди армия ва католик черкови томонидан қўллаб-қувватланди. “Сариқ инқилоб” рўй берди, натижада Акино Филиппиннинг биринчи аёл президентига айланди”, — дейди Надеждин.

Акино ғалабасидан сўнг, Филиппинда “демократлаштириш даври бошланди», дея таъкидлайди у. Постининг сўнггида: «Биз ҳам курашни давом эттирамиз», дея қўшимча қилади.

Аввалроқ Надеждин Россия Марказий сайлов комиссиясига 105 минг имзони топширган эди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.