Дизайн – бу замонавийлик ва анъаналарнинг мукаммал уйғунлигидир

Фото: Мила Аксёнова

27 май куни Visa Fashion Week Tashkent доирасида “Маданий ўзига хосликнинг Ўзбекистон креатив индустриясига таъсири ва соҳани ривожлантириш салоҳияти” мавзусида “public talk” бўлиб ўтди.

Тадбир Visa Fashion Week Tashkent бош ҳомийси, рақамли тўловлар бўйича жаҳон етакчиси Visa компанияси кўмагида ўтказилди.

Тадбирда WWD Japan мода муҳаррири Эли Иноуэ, Marie Claire Arabia катта муҳаррири Жессика Бунни, дизайнер Дилдора Қосимова, машҳур стрит-стайл Даррелл Хантер, фэшн фотограф ва продюсер Бауиржан Шадибеков сўзга чиқди.

Европа ва Япония вакиллари Ўзбекистондаги миллий анъаналар ва модани ҳам унутмаган ҳолда, ғояларни қаердан олишлари, ижодий индустрияни қандай ривожлантириш, ҳақида гапириб беришди.

“Мода – бу кўзгу. Дунёда нима содир бўлаётгани, одамлар нимани ҳис қилишлари, нимани хоҳлаши ва нимани қўйиб юборишни хоҳлаши … Менимча, яратилишнинг маъноси ҳар доим «ҳозир» ни қайд этиш, ҳис-туйғуларингизни кучайтириш ва уни ҳаётингизга, дизайнингизга киритишдир”, – дейди Эли Иноуэ.

Шунингдек, сўзга чиққанлар Ўзбекистонда мода саноати қандай ривожланаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирдилар.

“Ўзбекистон бошқа мамлакатлар учун тарихий илҳом манбаига айланиб бормоқда, соҳа жадал ривожланмоқда. Ижодкорлар мени жуда илҳомлантиради! Тўпламлар устидаги машаққатли меҳнатни, бошқа ҳеч қаерда учрамайдиган тушунчаларни томоша қилиш қизиқ “Visa FWT”да иштирок этган дизайнерлар ҳақиқий ижодкорлардир. Бу нафақат қўл иши, балки юқори модадир. Дизайнерларнинг кундалик кўринишда пойдевор сифатида миллий элементлардан фойдаланиши менга жуда ёқади. Уларнинг ўз илдизлари билан нақадар ғурурланишларини кўрасиз ва буни ҳар томонлама таъкидлайсиз”, — деди Бауиржон Шодибеков.

Спикер Ўзбекистоннинг маданий қадриятлари ижодкорликка таъсир қилади, деб ҳисоблайди.

Dildora Kasimova, Nigora Hashimova, Lali брендларининг тўпламлари мени ҳайратда қолдирди. Тўпламларда улар ўзбек миллий унсурларининг гўзаллиги ҳақида жонли сўзлаб беради ва шу билан бирга ўзига хос тенденцияларни қўшади. Ишонч билан айта оламанки, ўзбек дизайнерлари тўпламларининг “ДНК”си бир зумда ўқилади, у ҳамиша халқ тарихи, маданиятига муҳаббат ҳақида бўлади”, — дейди у.

Экспертлар Ўзбекистонда янада ижодий индустрия яратиш учун нима етишмаслигини қайд этишди. Уларнинг фикрича, оммавий ахборот воситалари, стилистлар ва фотосуратчилар билан ҳамкорлик қилиш соҳасида кўпроқ ривожланиш керак.

“Мен дизайнерларга тез-тез шундай савол бераман: «кийим» ва «костюм» тушунчаларини қандай белгилайсиз? Уларнинг бир-биридан фарқи нимада, ўз коллекцияларида маданият ва анъаналарни акс эттирган дизайнерларни жуда ҳурмат қиламан. Аммо баъзида бу кийимдан кўра кўпроқ костюмга ўхшайди. Агар мен буни ўз сўзларим билан айтсам, кийим – бу сизнинг ўзингизни ифода этадиган нарсангиз, костюм эса – бу сизнинг бошқа бировга айланишингиз. Сизнингча, анъанавий кийимингизни кийганингизда ўзингизни қандай ҳис қиласиз ва чет эллик сизнинг мамлакатингизнинг анъанавий кийимларини кийганида қандай фарқ бор? Хорижликлар мамлакатингиз маданиятини қандай қабул қилишини ўйлаб кўринг, мен айтганимдек, мамлакатингизга холис нуқтаи назардан қараш муҳим деб ўйлайман. Дизайн – бу замонавийлик ва анъаналарнинг мукаммал уйғунлигидир”, – дея хулоса қилади Элли Иноуэ.

Мила Аксёнова

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.