Дронлардан фойдаланиш ҳақидаги қонунга ўзгартириш киритилди

Фото: xabar.uz

15 март куни Президент томонидан “Айрим тоифадаги жиноий қилмишлар учун жавобгарлик либераллаштирилиши муносабати билан Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни имзоланди, деб хабар бермоқда Божхона қўмитаси ахборот хизмати.

“Мазкур Қонунда учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш ҳаракатларини содир этганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда”, – дейилади хабарда.  

Қонунга хилоф равишда ушбу қилмишни биринчи маротаба содир этган шахслар учун жиноий жавобгарлик эмас, балки маъмурий жавобгарлик белгиланади. Бу еса жамиятда ушбу турдаги жиноятлар кўпайишининг олдини олишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга, мамлакатга чет эллик сайёҳлар оқимини тобора кенгайтиришга ёрдам беради.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.