Дунё аҳолиси бир йил давомида 66 миллион кишига ўсди

Фото: canva.com

2023 йилда дунё аҳолиси деярли 66 миллион кишига ўсди ва ҳозирда ер юзида 8 миллиард 73 миллион 859 минг 407 киши истиқомат қилмоқда, деб хабар беряпти 30-декабрь, шанба куни Германиянинг Ер аҳолиси бўйича жамғармаси (DSW).

Гарчи дунё аҳолиси 2023 йил охирига келиб ўсиб, янги юқори даражага етган бўлса-да, ўсиш суръати секинлашишда давом этмоқда. Дунё аҳолиси 1965-1970 йиллар орасида энг тез ўсганди; ўшандан бери, БМТ маълумотларига кўра, нисбий ўсиш суръати деярли икки бараварга камайган.

Бу тенденциялар минтақаларда бир хил эмас. DSW маълумотларига кўра, Африкада 2080 йилга келиб 2,5 миллиард одам яшайди, бу ҳозиргидан икки баравар кўп бўлади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.