Дунёда энг кенг тарқалган вирусга қарши вакцина яратилмоқда

Фото: ССВ

Ер юзи аҳолисининг деярли 95 фоизи Эпштейн-Барр вируси (ЭБВ)нинг ташувчиси ҳисобланади. ЭБВ иммунитет тушиши сабабли “бош кўтарганида” юқумли мононуклеоз, склероз ва саратоннинг баъзи турлари, хусусан, Беркитт лимфомаси ривожланишининг асосий сабабчиси бўлади.

ЭБВ герпеснинг бир тури (4-тоифа одам герпес вируси) бўлиб , асосан болалик ёки ўсмирлик даврида юқади. Кўпинча касалликка учраган одам буни сезмаслиги ҳам мумкин, чунки вирус ҳеч қандай аломатларсиз тананинг ҳужайраларини зарарлайди. Вирус, биринчи навбатда, инфекцияларга қарши курашиш учун жавоб берувчи иммун ҳужайраларига ҳужум қилади.

«Баъзида вирус фаоллашиши мумкин: бу ҳолда ўткир яллиғланиш касаллиги — юқумли мононуклеоз ривожланади. Аломатларига кўра у ЎРВИга ўхшайди, лекин узоқроқ (бир неча ой) давом этиши мумкин, баъзан эса хавфли асоратларни келтириб чиқариши мумкин. Олимлар йиллар давомида унга қарши вакцина яратиш учун ҳаракат қилишган, аммо буни уддалай олишмаган», – дейилган.

Яқинда АҚШнинг Аллергия ва юқумли касалликлар институти (NIAID) олимлари томонидан ўтқазилган тадқиқотда вируснинг баъзи заиф томонларини аниқланган.

Натижалар ҳозирча ҳайвонлар билан чекланган, аммо улар анча яхши кўрсаткичларга эга. Агар кейинги тадқиқотлар одамларда худди шундай натижаларни кўрсатса, вакцина ҳали бу вирус билан касалланмаган инсонлар учун истиқболли профилактик чора бўлиши мумкин. Бу, шунингдек, касаллик ёки трансплантация операцияси туфайли иммунитети заифлашган беморлар учун фойдалидир. Чунки бу одамлар, ҳатто, ўлимга олиб келиши мумкин бўлган бу оғир касаллик хавфи остида бўлиши мумкин.

 

 

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.