Дзюдочилар ОЧда кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлишди

Гонконгда ўтаётган дзюдо бўйича Осиё чемпионатининг иккинчи кунги ҳал қилувчи баҳслари бўлиб ўтди. -73 кг вазн тоифасида иштирок этган Муроджон Йўлдошев япониялик Татсуки Ишиҳарага имкониятни бой бериб, кумуш медалга сазовор бўлди.

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шоҳиста Назарова эса фаолиятида иккинчи бор Осиё чемпионатларида шоҳсупага кўтарилмоқда. -70 кг вазн тоифасида иштирок этаётган спортчи бронза медали учун кечган баҳсда жанубий кореялик Хеонжи Юни мағлубиятга учратиб, учинчи ўринни эгаллади. Назарова 2022-йил ўтказилган қитъа биринчилигида ҳам шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.