Дзюдочилар Осиё чемпионатини бронза медаль билан якунлашди
Гонконг мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича Осиё чемпионатида Диёра Келдиёрова қитъа биринчилигида шоҳсупага кўтарилди. -52 кг вазн тоифасида қатнашган спортчи учинчи ўрин учун баҳсда жанубий кореялик Ерин Жунгни мағлуб этиб, бронза медали соҳибига айланган.
Шунингдек, чемпионатда мухлислар 1 та ўзбекистонлик дзюдочиларнинг курашига гувоҳ бўлишган. Унда -66 кг вазн тоифасида бронза медали учун Сардор Нуриллаев ва Муҳриддин Тиловов курашган. Беллашув Нуриллаевнинг ғалабаси билан якунланган.
Улашиш:
Шарҳлар