Ëқилғи – энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ортидан жиноят иши қўзғатилди

Фото: minenergy

Қиш фасли бошланиши билан электр энергия ва ёқилғи билан боғлиқ муаммолар кўриниш бера бошлайди. Бу эса соҳа ва тармоқларда фаол иш тартибини талаб қилади. Бош Прокуратура ҳам ёқилғи – энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирларини давом эттирмоқда, деб хабар бермоқда матбуот хизмати.

«Хусусан,  Янги Наманган туманидаги ЯТТ “А.Б.А”  ўзига қарашли  кулолчилик цехида  умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 2,6 млн. метр куб. 1 млрд. сўмлик табиий газ ўғирланган», – дейилади хабарда.

Шунингдек, Бекобод туманида яшовчи  фуқаро С.Қ. яшаш хонадонида резина шланг орқали табиий газ қувурига ўзбошимчалик билан уланиб, тижорат мақсадида оҳак маҳсулотини ишлаб чиқариш келиб, жами 285,2 минг. метр куб 394,2 млн. сўмлик табиий газни ўғирлаганлиги аниқланган.

Иккала ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.