E-Qaror порталида ҳокимларнинг Конституция лойиҳаси бўйича ташвиқот гуруҳларини ташкил қилиш тўғрисидаги қарорлари бекитилди

Фото: Хокимият Мирабадского района

Ҳокимликларнинг қарорларини эълон қилувчи E-Qaror портали Ўзбекистон Конституциясининг янги таҳрирдаги лойиҳасини тарғиб қилиш бўйича ташвиқот гуруҳларини тузиш ҳақидаги ҳокимларнинг қарорларини бекитган, Тошкент шаҳри ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқовнинг қарори эса олиб ташланган.

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент шаҳри ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқов 27 март куни “Ўзбекистон Конституциясига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳамда янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка тўлиқ етказиш бўйича тарғибот гуруҳларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорни имзолаганди. Ҳужжатда 11 мингдан ортиқ маҳалла фаоллари ёрдам кўрсатиши лозим бўлган минг нафардан ортиқ кишини, жумладан, оқсоқоллар, ўқитувчилар, шифокорлар, ёшлар етакчилари, ҳоким ёрдамчилари ва бошқаларни жалб этиш ҳақида сўз борганди.

Бу ҳақда «Газета.uz» нашрида чоп этилганидан кейин пойтахт маъмуриятининг раҳбари 31 март куни ўз қарорини бекор қилган. “Қарорнинг бекор қилинишига Тошкент адлия бошқармасининг 31 мартдаги тақдимномаси сабаб бўлмоқда. Тақдимнома киритиш сабаблари кўрсатилмаган” – дейилади хабарда.

1 апрель куни нашр Ш.Умурзоқовнинг қарори 27 март куни порталдан олиб ташланганига эътибор қаратган. Шундан сўнг Gazeta.uz Тошкент шаҳар ҳокими ташвиқот гуруҳларини ташкил этиш тўғрисидаги савол билан ҳокимлик матбуот хизматига сўров юборган. Нашрнинг ёзишича, сўровга жавоб олинмаган.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ, ҳокимликлар фойдаланиши чекланган маълумотларни ўз ичига олган қарорлар ва фармойишларни қабул қилиши мумкин. Уларнинг орасида – мудофаа, хавфсизлик, шахсий маълумотлар, васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги маълумотларни кўрсатиб ўтиш мумкин.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.