Хоразмда ҳайдовчи маст ҳолда эгизак ака-укаларни уриб кетди

Фото: Кадр из видео

Хоразм вилоятининг Хива туманида ўлим билан якунланган йўл-транспорт ҳодисасини содир этган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда ЙҲХХ матбуот хизмати хабар берди.

2023-йил декабрь ойида айбланувчи «Cobalt» русумли автомашинани маст ҳолатда бошқариб, икки эгизак ака-ука ҳамда яна бир вояга етмаган болани уриб юборган. Ҳодиса оқибатида ака-ука Ҳасан ва Ҳусан воқеа жойида вафот этган.

«Тўйда спиртли ичимлик ичиб, кейин рулга ўтирдим. Уйга кетаётиб, йўл четидаги болаларни уриб юбордим ва воқеа жойини тарк этдим. Мен қилган ишимдан афсусдаман. Болаларнинг қариндошларидан узр сўрайман”, — деди айбланувчи.

Фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) ва 117-моддаси (хавф ҳолатида қолдириш) билан айбдор деб топилган ва 9 йилу бир ой қамоқ жазосига ҳукм қилинган Шунингдек, у уч йилга машина ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.