ЕХҲТ ДИИҲБнинг эҳтиёжларни баҳолаш бўйича миссияси Ўзбекистонга келди

Фото: ЦИК

17 май куни Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси миссияси (ЕХҲТ ДИИҲБ) 9 июлга белгиланган муддатидан олдин президентлик сайловлари олдидан эҳтиёжларни баҳолаш учун Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда «Газета» нашри ёзади.

Шу куни ЕХҲТ ДИИҲБ Сайлов департаментининг раҳбари Меган Фицжеральд ва сайлов бўйича маслаҳатчи Ксения Дашуцина Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев билан учрашди. Миссия вакиллари сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича олиб борилаётган ишлар, шунингдек, Ўзбекистондаги сайловларни кузатиш натижалари бўйича ДИИҲБ миссияларининг якуний ҳисоботлари тавсияларининг бажарилиши тўғрисида маълумот олди.

Миссиянинг ташрифи ЕХҲТ/ДИИҲБ методологияси доирасида амалга оширилиб, сайловолди вазият ва миллий сайлов қонунчилигининг халқаро стандартларга мувофиқлигини баҳолашга қаратилган.

Миссия вакиллари сайлов жараёнини такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ишларни қўллаб-қувватлаб, бўлажак сайловлар халқаро демократик тамойиллар асосида ўтишига ишонч билдирди. Ташриф доирасида миссия вазирлик ва идоралар, сиёсий партиялар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ҳам учрашувлар ўтказишни режалаштирган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.