ЕХҲТ эҳтиёжларини баҳолаш бўйича миссия Ўзбекистонга ташриф буюради

Источник: https://az.usembassy.gov/

19-22 июль кунлари “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича бўлажак Республика референдуми муносабати билан ЕХҲТ ДИИҲБ Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси экспертларининг ташрифи кутилмоқда. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясининг матбуот хизмати хабар беради.

Эҳтиёжларни баҳолаш миссиясининг ташрифидан кўзланган мақсад референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ишларни ташкил этиш билан танишиш, шунингдек, референдум тўғрисидаги миллий қонунчиликнинг умумэътироф этилган халқаро стандартларга мувофиқлигини таҳлил қилишдан иборат.

ДИИҲБ Миссияси хулосалари асосида ЕХҲТ бўлажак республика референдумини кузатишнинг мақсадга мувофиқлиги, унинг формати, давомийлиги ва кузатувчилар таркиби тўғрисида қарор қабул қилади.

Ташриф давомида миссия мутахассислари Марказий сайлов комиссияси раиси, қатор вазирлик ва идоралар, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.