ЕИ ва ЮНИСЕФ Сурхондарёда инклюзив таълим, ижтимоий хизматлар ва ҳуқуқий ёрдамдан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш дастурини ишга туширди
Бугун Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Европа Иттифоқи (ЕИ) ва ЮНИСEФ ҳамкорлигида Сурхондарё вилоятида инклюзив тълим, ижтимоий хизматлар ва ҳуқуқий ёрдамдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш дастури ишга туширилди. Бу ҳақда ЮНИСЕФ ташкилотининг матбуот хизмати хабар беради.
Европа Иттифоқининг дастурга ҳиссаси 1 600 000 еврони (тахминан 17 миллиард сўмни) ташкил қилади. ЮНИCEФ вазирликлар ва вилоят ҳокимият органлари билан ҳамкорликда тахминан 35000 кишини қамраб олишни режалаштирмоқда. Дастурда асосий эътибор бир қатор сабабларга кўра, жумладан зўравонлик, миграция, Афғонистондан кўчишга мажбур бўлганлиги боис қийин ҳаётий аҳволда бўлган болалар, ёшлар ва оилаларга қаратилади.
«Бу ўзаро ҳамкорлик, интеграциялашув ва бирдамлик учун умумий маконларни яратиш орқали маҳаллий ҳамжамият, жумладан, афғон халқининг ижтимоий ҳамжиҳатлиги ва фаровонлигини оширишга қаратилган кўп босқичли стратегияга эга муҳим воқеадир. Шу тариқа Европа Иттифоқи Ўзбекистонни ҳамда унинг кучли ва барқарор жамият қуриш йўлидаги саъй-ҳаракатларини, шунингдек, ёрдамга муҳтож афғонлар, жумладан, қўшни давлатлардагиларни қўллаб-қувватлашини билдиради», – деди Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотта Адриан.
«Маҳаллий ҳамжамиятларда яшовчиларнинг барчаси, айниқса энг заифлари, ижтимоий ва ҳуқуқий ёрдам хизматларидан тенг фойдаланиш имконига эга бўлса, ҳамжамиятлар ҳамжиҳат, барқарор ва фаровон бўлади. Муҳими, маҳаллалар давлат томонидан кафолатланган сифатли асосий хизматларга эга бўлсалар, улар ташқи таъсирлар ва заифликларга чидамли бўлиб боришади», – деди ЮНИCEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде.
Грант доирасида ижтимоий адолатни илгари суришда бевосита иштирок этувчи ижтимоий хизмат ходимларининг салоҳиятини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилади. Дастур, шунингдек, кўп тилли мактабгача ва мактаб инклюзив таълими компонентларини, ихтисослаштирилган юридик ёрдам хизматларини ва танланган гуруҳ ёшлари учун кўникмаларни ривожлантириш дастурини ўз ичига олади.

Шарҳлар