Жорий йилнинг 1-чорагида 9 миллиард 965 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилди

Фото: unews

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан 2024 йилнинг 1-чораги давомида 9 миллиард 965 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилган. Бу режага нисбатан 109,7 фоизни ташкил этган.

Инвестиция дастурига асосан 130,2 миллион АҚШ долларига тенг маблағ ўзлаштирилиб, режа кўрсаткичи 108,3 фоизни ташкил этган.

Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 13,1 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, режа кўрсаткичи 100,4 фоизга бажарилиши таъминланган. Импорт ҳажми 3,5 миллион АҚШ долларига қисқартирилиб, режа 114,2 фоизни кўрсатган.

Хабарга кўра, «корхона олдида турган муҳим вазифалардан бири, бу – маҳсулот таннархини пасайтириш ҳисобланади. Шу мақсадда олиб борилган чора-тадбирлар натижасида 2024 йил январь-март ойларида маҳсулот таннархи 450,8 миллиард сўмга пасайтирилиб, режа 100,6 фоизга бажарилган».

Айни пайтда “Талимаржон ИЭС”да умумий қуввати 1065 МВт ва “Навоий ИЭС”да қуввати 650 МВт бўлган замонавий, энергия самарадор буғ-газ қурилмаларини бунёд этиш бўйича қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.

2024-2025 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик  куриш учун 14 та энергоблок, 28 та қозон қурилмаси, 7 та буғ-газ қурилмаси, 3 та газ-турбина қурилмаси ва 1 та турбо генераторда мукаммал, ўрта ва жорий таъмирлаш ишлари режалаштирилган.

Мавсумга тайёргарлик жорий йилнинг февраль ойидан бошланган бўлиб, бугунги кунга келиб 1 та энергоблок, 2 та буғ-газ қурилмаси 3 та қозон агрегатида таъмирлаш ишлари якунлангаг. Айни кунларда 5 та энергоблок ва 14 та қозон агрегатларида таъмир ишлари амалга оширилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.