Кучли ёмғир ва шамол туфайли Ўзбекистоннинг айрим ҳудудлари электр таъминотидан вақтинчалик узилиб қолди

Foto: “Spot.uz”

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги мураккаб об-ҳаво туфайли, мамлакатнинг айрим ҳудудларида электр таъминотидан вақтинчалик узилишлар кузатилаётганини маълум қилди.

Соат 10:00 ҳолати бўйича мамлакатимиз бўйлаб юз бераётган кучли ёмғир ва шамол натижасида 6-10 кВли 190 та фидер 274 МВт қувват билан авариявий ўчиқ қолмоқда, дейилади хабарда.

Оқибатда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Самарқанд, Қашқадарё, Бухоро ва Тошкент вилоятларидаги 66 минг 750 та истеъмолчи ҳамда кичик ишлаб чиқариш саноат корхоналари электр таъминотидан вақтинчалик узилган.

Ҳозирги вақтда мураккаб об-ҳаво шароитига қарамасдан, махсус бригадалар томонидан барча носозликлар бартараф этилмоқда.

Вазирлик келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраб қолди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.