Давлат хизматини электрон шаклга ўтказиш масаласи муҳокама қилинди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги “Ҳукумат соати”да сўнгги йилларда 200 дан ортиқ электрон хизматлар жорий қилинганлиги ва яна 2024-йил якунига қадар Ягона порталда янги 130 та хизмат ва сервисларни жорий қилиш орқали порталдаги хизматлар сонини 700 тага етказиш режалаштирилганлиги ҳақида маълумот берилди.
Давлат хизматини электрон шаклга ўтказиш ва Ягона портал орқали кўрсатилаётган хизматлар сонини 700 тага етказиш орқали аҳоли ва тадбиркорларнинг ўртача бир йилда 70 млрд. сўмдан ортиқ маблағларини тежалишига эришиш мумкин.
“Республика бўйлаб магистрал телекоммуникация тармоқлари ўтказувчанлик қобилияти вилоятлараро 600 Гбит/s.ga, туманлараро 60 Гбит/s.ga етказилган. Кенг полосали интернет хизматларини тақдим этиш учун 2023-йил давомида 700 мингта кенг полосали интернет портлар ўрнатилиб, уларнинг сони 5,3 миллиондан оширилишига эришилган”, – деди Рақамли технологиялар вазири Ш.Шерматов.
Шу билан бирга, барча ижтимоий соҳа объектлари, жумладан 10 271 та халқ таълими, 6 539 та мактабгача таълим, 3 920 та соғлиқни сақлаш, 9 403 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда 5 583 та милиция таянч пунктлари юқори тезликдаги интернет тармоғига уланиш имконияти билан таъминланган.
Шарҳлар